Фуқарога 48 млн 466 минг сўм маблағ қайтарилди

    Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи фуқаронинг автосалон билан тузилган шартномаси бекор қилиниб, тўлов қилинган пул малағлари қайтариб олиб берилди.

    Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Г. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ишонч телефони орқали мурожаат қилди.

    Мурожаатда қайд этилишича, фуқаро 2023 йил 26 декабрда “БИЛЛУР АВТО САВДО НАВОИЙ” МЧЖга “ДАМАС” русумли автомобил харид қилиш учун 48 млн 466 минг сўм тўлов қилган. Оилавий шароити туфайли пулга эҳтиёж бўлиб қолгани учун икки ўртада тузилган шартномани бекор қилиш бўйича жорий йилнинг 9 апрель куни автосалонга ариза берган. Афсуски, унинг мурожаати икки ойга ўтсада, ҳал этилмади.

    Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси вазиятни ўрганиб, мазкур корхона ҳақиқатдан ҳам фуқарога автомобил учун тўланган пулни қайтаришни пайсалга солиб келингани аниқлади.

    "Ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида, истеъмолчи ва “БИЛЛУР АВТО САВДО НАВОИЙ” МЧЖ билан тузилган шартнома бекор қилиниб, автомобилга тўланган 48 млн 466 минг сўм пул малағлари фуқарога қайтарилиши таъминланди," дейилади хабарда.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates