ДХХ томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлари давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, 25 минг АҚШ доллари талаб қилади. Мазкур шахс ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
- Пастдарғом туманида яшовчи шахс Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи таниши билан келишган ҳолда, маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Туркия-Арманистон-Никарагуа-Мексика йўналиши орқали Қўшма Штатларга юборишни ваъда қилиб, эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, улар олдиндан 12 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
- Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон туманида яшовчи шахс Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Америкага юборишни ваъда қилиб, эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.