Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигининг томонларни қизиқтирган соҳалардаги ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама этилди.
Режалаштирилган қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Бағрикенглик, инсонпарварлик, миллатлараро ва динлараро англашув тамойилларини илгари суришда конструктив мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Турли йўналишларда яқин мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.