Футбол бўйича Бразилия терма жамоаси 2024 йилги Олимпиадани ўтказиб юборади

    Футбол бўйича Бразилия терма жамоаси 2024 йилги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга кирита олмади.

    Бразилия Жанубий Америкадаги сўнгги саралаш баҳсида Аргентинага мағлуб бўлди. Учрашув Каракасда (Венесуэла) бўлиб ўтди ва 1:0 ҳисобида аргентиналиклар фойдасига ҳал бўлди. Урилган ягона гол Лусиано Гонду ҳисобига ёзилди.

    2016 ва 2021 йилги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган бразилияликлар турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб, саралашдан ўта олмади. Шу тариқа, саралашда мос равишда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган Парагвай ва Аргентина Париж олимпиадасида иштирок этади.

    Ёзги Олимпия ўйинлари Парижда 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates