Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқлардаги боғнинг номи ўзгаргани бўйича билдирилган эътирозларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бу борада Чилонзор тумани ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Ботир Расулов берган маълумотларга кўра, боғнинг номланишига расман ўзгартириш киритилмаган.
Боғ номини ўзгартириш ҳақида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси номига ариза келиб тушмаган. Бу борада жамоатчилик фикри ҳам эътиборга олиниши, боғ олдин аталган номи Ғафур Ғулом номидаги боғ бўлиб қолиши таъкидланган.