«Гендер тенглик етакчиси» жамоаси шакллантирилади

    Мамлакатимизда 25 апрел 2022 2370

    Олий Мажлис Сенати Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик, ва оила масалалари бўйича республика комиссияси томонидан ёш йигит-қизлар ўртасида «Гендер тенглик етакчиси» жамоаси шакллантирилади.

    Жамоа аъзолари республика комиссияси томонидан жорий йилнинг 14-21 апрель кунлари ташкил этилган кастинг орқали саралаб олинди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг фаол ёшлари онлайн ҳамда оффлайн тарзда иштирок этди.

    Гендер тенглик соҳаси бўйича аниқ билим ва кўникмага эга бўлган юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи,18 ёшдан ошган йигит-қизлар танлаб олинди.

    Иштирокчилар «Гендер тенглик етакчиси» жамоаси аъзоларини саралаш мезонларига асосан гендер тенглик сиёсатидан хабардорлиги, креатив фикрлаш, лидерлик ва ташаббускорлик қобилиятлари ҳамда нотиқлик маҳоратига эга бўлган йигит-қизлар соҳа мутахассислари томонидан суҳбатдан ўтказилди.

    Ушбу жараёнда мингга яқин ёшлар иштирок этиб, баҳолаш натижасига асосан ҳудудлардан тенг миқдорда ёшлар «Гендер тенглик етакчиси» жамоаси аъзолигига қабул қилинди.

    Мазкур жамоа таркибидаги ёшлар халқаро экспертлар томонидан ўтказиладиган семинар-тренингларда иштирок этиш, ўзаро тажриба алмашиш ва ўқув кўникмаларини мустаҳкамлаш учун оромгоҳларга бориш ҳамда Сенат томонидан ўтказиладиган тадбирлар, форум ва конференцияларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates