Гендер зўравонликнинг олдини олиш бўйича тренинг ўтказилди

    Мамлакатимизда 22 сентябр 2023 911

    20-21 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Озодликдан маҳрум этиш жойларида жинсий ва гендерга асосланган зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида тренинг бўлиб ўтди.

    Тренинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти томонидан ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офиси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда асосий эътибор жазони ижро этиш муассасаларида гендер зўравонликка қарши курашиш борасидаги халқаро стандартлардан хабардорликни оширишга қаратилди.

    Тадбирнинг очилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов, Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Элчиси Т.Клиннер, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси вазифасини бажарувчи С.Сизов, ЕХҲТ/ДИИҲБ Инсон ҳуқуқлари бўйича бўлими раҳбари А.Хубер, ЕХҲТ/ДИИҲБ инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассиси И.Хартманн, Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси Г.Маруфова, Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти бошқарма бошлиғи Ж.Султонов сўзга чиқди.

    Хусусан, Акмал Саидов таъкидлаганидек, “Янги Ўзбекистонда қийноқлар ва зўравонликларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб бориляпти. Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини назорат қилиш тизими шакллантирилган. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро ва минтақавий механизмлари, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш борасида изчил ва тизимли иш олиб бориляпти”.

    Германиянинг мамлакатимиздаги Элчиси Тило Клиннер қайд этишича, “Қамоқхоналар аслида реабилитация ва ўзига хос тарбия муассасалари бўлиб, бу ерда инсонлар ўзлари содир этган қилмиши учун жамият олдидаги масъулиятини адо этиш билан бир қаторда шахсий ривожланиш устида ҳам ишлаш имкониятига эга бўлишлари лозим. Аммо, афсуски, жазони ижро этиш муассасалари кўпинча зўравонлик содир этиладиган жойларга айланиб қоляпти ва бундан заиф тоифа бўлмиш аёллар кўпроқ азият чекяпти”.

    Жазони ижро этиш муассасаларида қийноқларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти ва ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси томонидан илгари ҳам бир неча бор ўтказилган.

    Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти бошқарма бошлиғи Жамшид Султонов, Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси Гулнора Маруфова хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширишга оид қонунчилик изчил такомиллаштирилаётгани тўғрисида фикр билдирдилар.

    Икки кунлик тренинг давомида иштирокчиларга Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борадаги халқаро стандартлар, гендер тенглик тушунчаси, жазони ижро этиш муассасаларида қийноқларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумотлар тақдим этилди.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
    Миллий марказининг
    матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates