Гент университетида ўзбек тилини ўқитиш имкониятлари муҳокама қилинди

    Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Гент университети Ёзма ва оғзаки таржима факультетининг турк бўлими вакиллари билан учрашди.

    Учрашувда ёзма ва оғзаки таржима факультети турк бўлими мудири, профессор Йохан Вандевалле, ходимлар Линда Гезелс, Севдаг Кайа ва Вероника Хосте иштирок этишди.

    Учрашувда суҳбатдошларга Ўзбекистонда олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги атрофлича маълумотлар берилди. Мамлакатимизда устувор аҳамият касб этаётган таълимни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Президенти таклифига биноан, мамлакатимизда 2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили», деб эълон қилинди. Таъкидланганидек, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ўзбек тилининг давлат тили мақомини юксалтириш учун ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

    Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, Гент университети Бельгиядаги учта энг йирик университетларидан бири ҳисобланади. Университет Фландриядаги тарихий Гент шаҳрида жойлашган. Мазкур олий таълим муассасасида 38 мингга яқин талаба таҳсил олади ва 7 мингдан ортиқ ходим ишлайди. Гент университети 1817 йил 9 октябрда ташкил этилган. Бельгия ва дунёнинг энг яхши университетлари қаторида эътироф этилади.

    Гент университети вакиллари Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан тилшунослик, маданият ва санъат йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдиришди.

    Хусусан, Бельгия университети профессор-ўқитувчиларининг ўзбек халқи тарихи, маданияти, санъати, анъаналари, шунингдек, миллий тилига қизиқиши ортиб бораётгани таъкидланди. Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ўзбек халқининг бой тарихи ва Буюк Ипак йўлидаги марказий ўрни билан изоҳланди.

    Шу муносабат билан, Гент университети ва Ўзбекистон томони ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик шаклларидан бири Гент университетининг санъат ва фалсафа факультети Ижтимоий фанлар академияси билан биргаликда «Ипак йўли бўйлаб маданий ва тиллар учрашувлари» лойиҳасини амалга ошириш бўлиши мумкин.

    Лойиҳа доирасида маданият ва таълим соҳасида Ўзбекистон маданияти ҳамда ўзбек тилига бағишланган маърузалар, курслар, маҳорат сабоқлари, семинарлар, вебинарлар, мусиқий дастурлар, кўргазмалар каби турли тадбирларни ташкил этиш кўзда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates