Бу ҳақда Leipziger Volkszeitung газетаси маҳаллий қутқарув хизматларига таяниб хабар берди.
Ҳодиса чоршанба куни Москва вақти билан тахминан соат 12:00 да Лейпциг яқинидаги А9 автомагистралида содир бўлган. Газетанинг ёзишича, 10 га яқин одам жиддий жароҳат олган. Тўртта қутқарув вертолёти сафарбар этилган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, халқаро ташишга ихтисослашган Flixbus компанияси автобуси номаълум сабабга кўра йўлдан чиқиб кетган, пастликка тушиб, ағдарилиб кетган. Мюнхен йўналишидаги автомагистраль транспорт ҳаракати учун бутунлай ёпилган, деб хабар беради tass.ru.