Бу ҳақда Трир полицияси хабар берди.
Ҳодиса чоршанбага ўтар кечаси Трирдан 50 километр шимоли-шарқда жойлашган Рейнланд-Пфальц федерал ерининг Крёф аҳоли пунктида содир бўлди.
Полиция маълумотларига кўра, бино қаватларидан бирининг таянчлари қулаб тушган. Фавқулодда вазият вақтида меҳмонхонада 14 киши бўлган, улардан беш нафари вайроналар остидан мустақил чиқиб кетишга муваффақ бўлди. “Ҳозирги маълумотларга кўра, тўққиз киши вайроналар остида қолган. Улардан бири ҳаётдан кўз юмди, аммо жасади ҳалигача топилмади, улар орасида оғир жароҳат олганлар ҳам бор”, дейилади полиция баёнотида.
Қўшни бинолардан 31 киши эвакуация қилинди. Кейинчалик юзага келиши мумкин бўлган бинонинг қулаш хавфи қутқарув ишларини мураккаблаштиряпти. Воқеа жойида 250 нафарга яқин полиция, ўт ўчириш ва қутқарув хизматлари ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари ишламоқда. Қутқарувчилар вайроналар остидаги одамларнинг бир қисми билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлди, деб хабар беради tass.ru.