Сўнгги маълумотларга кўра, уч киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган.
“Биздаги маълумотларга кўра, вагонларда бошқа одам қолмаган, барчага тиббий ёрдам кўрсатилган”, деди Циллер.
Зигмаринген-Ульм йўналишида якшанба куни кечқурун поезд ҳалокатга учради.
Ҳодиса содир бўлишидан бироз аввал воқеа жойида бўрон юз берган ва у йўл қопламасини ювиб кетган ва поезд рельсдан чиқиб кетган, деган тахминлар бор.
Аммо ҳалокат сабаблари ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ, деб хабар беради report.az.
DPA маълумотларига кўра, поездда 100 га яқин одам бўлган.








