Германиялик мутахассис Қашқадарёда иш бошлайди

    Яқинда Қашқадарё  вилояти ҳокими Муротжон Азимов ўнлаб хорижий давлатларда фаолият олиб борган германиялик халқаро эксперт Карл Хайнцни қабул қилди.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Германия муносабатлари савдо-иқтисодий, инвестиция, инновация, транспорт-коммуникация, таълим, давлат бошқаруви соҳаларида фаол ривожланиб бормоқда.

    Жорий йилнинг 2-3 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Германияга ташрифи том маънода давлатлар ўртасидаги ривожланишни янги босқичга олиб чиқди. Икки давлат ёшларининг ўзаро тажриба алмашиш лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқда.

    Қашқадарё ёшларида хорижий тил, айниқса, инглиз ва немис тилларини ўрганишга қизиқиш жуда юқори. 100 мингдан ортиқ ўқувчилар мактабдан ташқари турли ўқув курслари ва мустақил тарзда хорижий тилларни ўрганмоқда.

    Бу борада Карл Хайнсни илм-фан ва инновациялар, IT ва рақамлаштириш соҳасидаги 30 йилдан ортиқ бўлган тажрибаси вилоятимиз ёшларини хорижий тилларни ўқитиш орқали замонавий касбларга йўналтиришда ҳамда Германия давлатида муносиб иш ўринларини топишларида муҳим роль ўйнайди.

    Учрашувда вилоят ҳокими воҳамиздаги профессионал таълим муассасаларида ҳам немис тилини чуқур ўргатишни ташкил этиш таклифини берди.

    Шу муносабат билан, Карл Хайнс Қашқадарё вилояти ҳокимининг профессионал таълим ва олий таълимни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида иш бошлайдиган бўлди

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates