Гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди

    Тўдабоши аввал ҳам худди шу жинояти сабаб 3 маротаба судланиб, жазога тортилган.

    Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, гиёҳванд моддалар савдосини йўлга қўйиб одамларни оғу домига тортган жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилди. Тўдабоши навбаҳорлик 54 ёшли М.Н аввал ҳам худди шу жинояти сабаб 3 маротаба судланиб жазога тортилган. Инсонпарварлик тамойили асосида унга имконият берилган бўлсада қинғир ишига якун ясамади.

    Пробация назоратида бўла туриб ҳамтовоқлари орқали 200 грамм миқдордаги заҳри қотилни бир нечта харидорларига 10 млн сўмга пуллади.

    Мазкур тўда аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Хар қандай ноқонуний хатти ҳаракатга қонун ўз ҳукмини айтади, албатта. Ўз вақтида тўхтатиб қолинган гиёҳванд модда қанча-қанча инсонлар ҳаётини асраб қолгани шубҳасиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates