Лого Лого-пв-уз

    Глобал исиш туфайли Ерда сейсмик фаоллик ортмоқда – тадқиқот

    Ернинг сейсмик фаоллиги ортиб бормоқда, дейди олимлар. Силкинишлар нафақат қуруқликда, балки океан тубида ҳам қайд этиляпти.

    Nature Communications журналига кўра, сайёрамиз бўйлаб бўрон фаоллигининг ортиши кузатилмоқда. Океан тўлқинларининг тебранишлари кучаймоқда, улар пастки жинсларни “силкитяпти”.

    Бўронли океан тўлқинлари натижасида ҳосил бўлган сейсмик шовқин глобал микросейс деб аталади. Бу доимий шовқин бўлиб, уни тўлқинлар икки хил усулда ҳосил қилади.

    Улардан бири – 8 дан 14 сониягача бўлган даврларга эга пульсация. Бу ҳолда тўлқинлар турли йўналишларга йўналтирилади, ўзаро таъсир қилади, улар океан тубида босимнинг ўзгаришига олиб келади.

    Сигналнинг яна бир тури денгиз тубида суриш ва тортишиш таъсирида ҳаракатланувчи тўлқинлардан ҳосил бўлади. Одатда, жараён тахминан 300 метр сув чуқурлиги бўлган жойларда содир бўлади, чунки чуқурлик ошгани сайин сувнинг ҳаракати тезда заифлашади.

    Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўтган асрнинг охирида глобал океан тўлқинлари энергияси ҳар йили ўртача 0,27 фоизга ошган. Бу асрда ўртача йиллик ўсиш 0,35 фоизгача кўтарилди.

    Олимлар тушунтиришича, сайёрамиздаги ҳарорат кўтарилмоқда, океан иссиқликни фаолроқ ўзлаштиряпти. Шунинг учун “энергия талаб қиладиган” тўлқинлар ҳаракатчан. Оқибатда, Ернинг сейсмик фаоллиги, шу жумладан қирғоқ чизиғига вайрон қилувчи таъсир кучаймоқда, деб хабар беради planet-today.ru.

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates