Google нинг янги функцияси ишга тушади

    Android-смартфонларда Google фойдаланувчиларининг ҳаракатланаётганда чалғимаслиги учун ён-атрофга қарашга ундайдиган янги Android функция ишга тушади. Бу ҳақда «XDA Developers» нашри хабар берди.

    Маълум бўлишича, янги «Heads Up!» функцияси фойдаланувчиларнинг ҳаракатланиши пайтида ишлайди. Агар одам юриб кетаётган ва ўз смартфонидан фойдаланаётган бўлса, қурилма вақти-вақти билан экранда «Қадамингизни кузатиб боринг», «Огоҳ бўлинг» ва «Юқорига қаранг» каби қисқача хабарлар чиқаради.

    Таъкидланишича, ушбу функция инсон диққати билан тенглаша олмайди, шу сабабли «Google» компанияси ундан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш кераклигини таъкидлаган. Функция ҳозирда «Google Pixel 4» смартфонининг «Рақамли фаровонлик» бўлими, «Диққат» бандига киритилган.