Бу таклиф кенг жамоатчилик вакиллари, экофаоллар, ижтимоий тармоқ фаолларининг таклиф ва мулоҳазалари асосида тайёрланган ва "Ўзбекистон–2030" стратегиясини 2Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасида муҳокамага қўйилган.
Амалиётга татбиқ этилиши
Лойиҳага кўра, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Green University”) ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида замонавий “in-vitro” лабораториялари ташкил этилади.
Халқаро тажриба
Хорижда “in-vitro” лабораторияларида фойдаланиш орқали кўчат етказиш услуби кенг тарқалган услуб ҳисобланади. Ўсимликларни кичик қисмлари (тўқима ва ҳужайралар)дан лабораторияларда микрокўпайтириш қуйидаги афзалликларга эга:
— ўсимликларни тез кўпайтириш имкони мавжуд;
— кичик жойдан қисқа муддат ичида кўп кўчат олинади;
— йил давомида, мавсумдан қатъи назар кўчат етиштирилади;
— кўчат етиштириш жараёни хавфсиз ва тежамкор кечади, соғлом ва арзон кўчат етиштирилади;
— ўсимликнинг биологик хусусиятлари тўлиқ сақлаб қолинади;
— ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимликлар шу усул билан кўпайтирилиб, сақлаб қолинади.
Фойдали томонлари
Республикада турли хилдаги кўчатларни тез ва кўп миқдорда етиштириш имконияти ҳамда кўчат етиштиришнинг замонавий тизими яратилади.
Бу усулда етиштирилган ўсимликлар, аввало, ер майдонларини 3-4 баробар оптималлаштиради. Оддий усулда кўчат етиштириш жараёни 3-4 йилни ўз ичига олса, лаборатория шароитида бу муддат 2 баробарга қисқаради. Бундан ташқари, тез ўсувчанлиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги ва очиқ муҳитга мослашиш каби афзалликларга эришилади.