Грузия бюроси хабарига кўра, мажлисда парламент аъзолари “Чет эл таъсирининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишган.
Мухолифатдаги “Фуқаролар” партияси етакчиси, депутат Алеко Элисашвили тўсатдан минбарга яқинлашиб, депутат Мамука Мдинарадзени уриб юборди.
Шундан сўнг бошқа депутатлар ҳам жанжалга аралашган, деб хабар беради report.az.