Грузиянинг Mtavari Archi телеканали хабарига кўра, Грузия ва Россия ҳукуматлари дипломатик муносабатларни тиклаш устида иш олиб бормоқда. Хабарда айтилишича, “Грузия орзуси” партияси Россия ҳукумати билан муносабатларни тиклаш бўйича музокараларни бошлаб юборган.
Маълумотларга қараганда, Грузия ҳозирданоқ мамлакатнинг Москвадаги дипломатик ваколатхонасида ишлаш учун ходимларни танлаб олишни бошлаган.
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар 2008 йили Москва Абхазия ва Жанубий Осетия давлатлари мустақиллигини тан олгандан кейин тўхтаб қолган эди.