баннер
16 апр 2025
15:03

    Гуанчжоудаги фестивалда Ўзбекистоннинг стенди ғолиб деб топилди

    Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган «Халқаро маданият куни» фестивалида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди.

    Мазкур фестиваль Малайзия, Таиланд, Жанубий Корея, Россия, Германия, Бразилия, Мексика каби 20 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган иштирокчиларни бир жойга тўплади.

    Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси дипломатлари Гуандун провинцияси университетларида таълим олаётган ватандошлар билан ҳамкорликда мамлакатнинг маданий-тарихий мероси ва унинг ҳудудлари бўйлаб саёҳат қилиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.

    Фестивалнинг энг ёрқин ҳамда машҳур стендларидан бирига айланган Ўзбекистон стендида, халқ ҳунармандчилиги, амалий-безак санъати намуналари, шунингдек, қандолат маҳсулотлари, қуруқ мевалар ва миллий таомлар намойиш этилди.

    Иштирокчиларнинг алоҳида эътиборини Буюк Ипак йўлининг Самарқанд, Бухоро ва Хива каби машҳур шаҳарларидаги тарихий ёдгорликларга, шунингдек, маданий, экологик ва гастрономик туризмга бағишланган дастурлар жалб этди.

    Фестиваль якунида Ўзбекистон стенди «Энг нафис дизайн» номинациясида ғолиб деб топилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech