Гулистон шаҳрида «Миллий либослар» кўрик-танлови бўлиб ўтди

    Бўш вақтда 11 ноябр 2022 5586

    Ўзбек миллий либосларига дунёнинг кўпгина мамлакатларида ҳавас билан қарайди.

    Франция, Италия, Испания, Япония, Хитой каби давлатларда ҳам ўзбек миллий либослари, жумладан атлас ва адрасдан яратилган бежирим либослар ва ўзбек дўппиларига талабгорлар кўпчиликни ташкил этади.

    Гулистон шаҳридаги Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказида Модалар уйи очилиши маросими ва «Миллий либослар» кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилояти туман-шаҳарларидан йигирмага яқин модельер, дизайнер ва тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди.

    — Бугунги танлов мен учун катта бир мактаб бўлди, — дейди Ширин шаҳридан ҳунарманд Мўътабар Андаева. — Тажрибали, бир-биридан ажойиб либослар яратган маҳоратли дизайнер ва модельерларнинг яратган либосларини кўриб, янги-янги ғоялар туғилди. Келгусида бу ғояларни албатта ўз либосларимда акс эттираман.

    «Миллий либослар» кўрик-танловида иштирок этган бир қатор модельер, дизайнер ва тадбиркор аёллар Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ташкил этилган «Ўзбек миллий либосларига меҳр уйғотиш ва оммалаштириш кийим ва кийиниш маданиятини юксалтириш» бўйича ўқув семинарларида малака ошириб келган, деб хабар беради Сирдарё вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates