Гумонланувчини қўлга олишда ёрдам берган талаба рағбатлантирилди

    Йигит олий ўқув юрти ўқитувчилари ва талабалари иштирокидаги йиғилишда Жиззах вилояти ИИБ томонидан эсдалик қўл соати, 5 миллион сўм пул ва ота-онаси номига ташаккурнома билан тақдирланди.

    Шу йилнинг 19 апрель куни Зарбдор туманининг Оқбулоқ маҳалласида яшовчи эркакни ўзаро келишмовчилик туфайли Зомин туманининг Небўса маҳалласи яшовчи шахс пичоқлаб, воқеа жойидан яширинди. Жабрланувчи кўп ўтмай шифохонада жон берди.

    Ўз навбатида, Ички ишлар органлари ходимлари гумонланувчини қидиришга тушди Чунончи, кузатув камералар хотирасидаги тасвирлар ўрганила бошлади. Шунингдек, гумондор яшириниши мумкин бўлган жойлар кўздан кечирилди.

    Мазкур жараёнда қотилликда гумон қилинаётган эркак турмуш ўртоғига қўнғиров қилгани аниқланди. Табиийки, ИИО ходимлари ўша рақам билан боғланишди.

    Жиноят қидирув бўлими ходимларининг мақсади гумонланувчининг ИИОга келишига ундаш эди.

    Аммо қўнғироқда бошқа йигит жавоб қайтарди.

    — Кўчада кетаётганимда бир фуқаро мендан телефонимдан фойдаланиб олишини сўради. Турмуш ўртоғига телефон қилиб, жиноят содир этганини айтди, жабрланган шахснинг аҳволи ҳақида сўради. Ундан сўнг 10 дақиқалар ўтгач, Жиззах вилояти ИИБ ходимлари менга телефон қилиб, ўша одам жиноят содир этгани ва унинг изидан кузатишимни сўрашди. Изидан кузатиб бордим ва Тошкент шаҳри ИИО ходимлари ёрдамида жиноятчини ушладик», — деди Давлат жаҳон тиллари университетининг 2-босқич талабаси Мирзабек Элмуродов.

    Йигит олий ўқув юрти ўқитувчилари ва талабалари иштирокидаги йиғилишда Жиззах вилояти ИИБ томонидан эсдалик қўл соати, 5 миллион сўм пул ва ота-онаси номига ташаккурнома билан тақдирланди. Гумонланувчини қўлга олишда иштирок этган Шайхонтоҳур тумани ИИБнинг 4 нафар ходимига ҳам эсдалик совғалари топширилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates