Ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Давлат хавфсизлик хизматининг хабар беришича, Андижон вилоятида фирибгарлик билан пул олган ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    Хабарда айтилишича, у ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, Андижон вилоятида истиқомат қилувчи икки нафар фуқарони Жанубий Кореяга мавсумий ишчи сифатида юборишга келишиб, 15 000 АҚШ доллари талаб қилган. У ишни тезроқ битириб бериш учун олдиндан 4 100 АҚШ долларини «аванс» тариқасида олган.

    Аммо берган ваъдасини устидан чиқа олмагач, муқаддам олган пул маблағидан бир қисмини қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (кўп миқдорда фирибгарлик)ва 28, 211-моддаси 2-қисми «б» банди (кўп миқдорда пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates