Ҳар 20 йилда бир марта содир бўладиган ҳодиса

    3 июнь куни тўртта сайёрадан иборат кичик парад бўлиб ўтади – тўртта сайёра 20-30 даражали секторда ёнма-ён тизилади. Aммо улар қуёшнинг ёрқин нурлари туфайли Ердан кўринмайди, деб ёзади “ТAСС”.

    Aстроном, Москва Планетарийси услубий ёрдам бўлими раҳбари Людмила Кошманнинг сўзларига кўра, шу куни Венера, Юпитер, Меркурий ва Уран ёнма-ён келади, аммо қуёшга яқин масофада бўлади, шунинг учун сайёралар кичик паради одамларга кўринмайди. Бундай ҳодиса ҳар 20 йилда содир бўлади. Aгар бешта сайёра иштирок этса, у катта парад ҳисобланади – бу эса камдан-кам ҳолларда юз беради.

    “Aгар биз сайёраларнинг яқинлигидан эмас, балки уларнинг бир хил тўғри чизиқдаги жойлашувидан келиб чиқадиган бўлсак, унда бундай ҳодиса миллион йилларда бир марта содир бўлиши мумкин”, деди астроном.

    Шунингдек, Қуёшнинг бир томонида Марс, Нептун ва Сатурн жой олади. Июнь ойининг бошида уларга Ой қўшилади – 3 июнда у Марсга яқин келади.

    Аввалроқ астрономлар Қуёш тизимидан ташқарида топилган ғаройиб экзосайёраларнинг биринчи каталогини тузиб, 126 та объектни киритган эди. Олимлар, шунингдек, сайёраларнинг Қуёш фаоллигига таъсирини ҳам аниқладилар.

    Зулхумор Акбарова


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates