Ҳаводан сув ажратиб оладиган самарали тизим ишлаб чиқилди

    Хитойлик физиклар гидрогель асосидаги материални ишлаб чиқишди, унинг ҳар бир килограмми нам ҳаво билан ўзаро таъсирга киришганида 6,4 литргача сувни ўзлаштира олади.

    Бу эса бундай сув ишлаб чиқариш тизимлари учун рекорд даражадаги юқори кўрсаткичдир.

    “Атмосфера сувини йиғиш бўйича биз ишлаб чиққан технология турли мақсадларда, жумладан, одамлар ва саноат корхоналарининг кундалик эҳтиёжлари учун, шунингдек, турли гигиеник мақсадларда сув олиш учун ишлатилиши мумкин”, деди Цзяотун Шанхай университети профессори Ван Жучжу.

    Профессор Ван Жучжу ҳаводан сув ажратиб оладиган, янада самаралироқ ва фойдаланиш учун қулайроқ гидрогель асосидаги муқобил тизимни ишлаб чиқди. Гидрогеллар кўп миқдорда намликни ўзлаштира оладиган ва уни узоқ вақт ушлаб турадиган полимер тузилмалардир, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates