Ҳайдовчининг ухлаб қолиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди

    Ҳолат халқаро аҳамиятга эга бўлган А-380 Бухоро ҳалқа автомобиль йўлида содир бўлган.

    Бухоро ИИБ ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

    Ҳолат, жорий йилнинг 23 март куни соат 20:10 ларда Бухоро вилояти Бухоро тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган А-380 Бухоро ҳалқа автомобиль йўлининг 16-км.га етганда содир бўлган.

    Бунда Туркманистон Республикаси Оври шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган Динс Танжу исмли шахс бошқарувида бўлган “Mersedes-Bens" русумли (33 АНГ 869) юк автомашинаси ҳаракатланиш вақтида йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

    Йўл-транспорт ҳодисаси юк автомашинаси ҳайдовчисининг ухлаб қолиши натижасида юз берган.

    Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, фақатгина транспорт воситасига шикаст етган.

    Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Бухоро тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates