Ҳайдовчиси "Ухлаб қолган" Captiva тўхтаб турган Lacettiга бориб урилди

    "Биз ҳеч нарса чекмаганмиз, ухлаб қолган эдик". Тошкентда Captiva ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 08 июль куни кеч соат 20:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Б.Р. Captiva русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, тўхтаб турган ҳайдовчи 1987 йилда туғилган Ш.К. бошқарувида бўлган Lacettiга тўқнашди.

    Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар аниқланмади. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Шунингдек ЙТҲ акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, одамлар автоҳалокат содир этганларни наркотик модда истеъмол қилганини тахмин қилган.

    Маълумотларга кўра, улар ҳеч қандай наркотик модда ёки кучли таъсир қилувчи дори истеъмол қилмаганини айтган. Улар, шунчаки, "ухлаб қолган"ини маълум қилган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан экспертиза тайинланган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates