Ҳеч қайси муолажа инсон меҳрига тенг келмайди

    Туризм 20 сентябр 2023 1220

    Жорий йил февраль ойида Туркия Республикасида содир бўлган зилзила оқибатларида жабр кўрган ёши улуғ инсонларнинг бир гуруҳи учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳати ташкил этиляпти.

    Ўзбекистон Ҳукумати ташаббуси билан амалга оширилаётган хайрли тадбир жараёнларига 30 кишидан иборат туркиялик қардошларимиз жалб этилган.

    18 сентябрда Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Туркия делегацияси вакиллари Туризм қўмитаси мутасаддилари, Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари, Республика “Нуроний” жамғармаси, Ҳунарманд уюшмаси раҳбарияти томонидан кутиб олинди. Меҳмонлар шу куннинг ўзида Тошкент шаҳрида Ҳазрати Имом ва Сузук ота мажмуаларини зиёрат қилдилар.

    “Зилзила даҳшатлари бизнинг қалбимизда ўчириб бўлмас доғ қолдирди. Офат оиламдан 7 кишини – турмуш ўртоғим, икки ўғлим, бир қизим, қайнонам, қайнотам ва амакимни олиб кетди. Оиламдан ёлғиз ўзим қолдим. Бошимдан кечирганларимни сўзлар билан ифодалаб бера олмайман. Уйсиз ва ёлғиз қолиш даҳшат эди. Психолог ёрдами ва реабилитация учун муолажалар олдим. Ҳеч қайси инсон меҳрига тенг келмайди. Аллоҳ бизга яхши инсонларни ёрдамга юборди. Қардош Ўзбекистоннинг қутқарув гуруҳи биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини узатди. Ўзбекистонга саёҳат эса, қайғумизни аритиш учун энг севимли таклиф эди. Ота юртимизга саёҳат, маънавий меросимиз бешиги бўлган жойларни зиёрат қилиш қалбимизни ёритиш ва руҳимизни янгилашга хизмат қилишига шубҳам йўқ. Қардош ўзбек халқидан қанча миннатдор бўлсак, оз”, — деб ўз фикрини билдирди саёҳатчилардан бири Эмине Аксу.

    Саёҳатчилар 7 кун давомида мамлакатимизнинг туризми ривожланган ҳудудлари: Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларига саёҳат қилади, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates