Бу ҳақда Ҳиндистон коинот тадқиқотлари ташкилоти (ISRO) раҳбари Ви Р. Нараянан маълум қилди.
“Декабрь ойида гуманоид робот билан миссия бўлиб ўтади”, деди у.
Вьоммитра (санскрит тилидан таржимада Vyoma – фазо, Mitra – дўст) исмли аёл қиёфасидаги гуманоид робот капсулада автоном парвозни амалга ошириш учун махсус ишлаб чиқилган. Тахминларга кўра, робот коинот шароитида кеманинг барча асосий тизимлари – ҳаётни таъминлаш тизимларидан тортиб парвозларни бошқариш тизимларигача ишлашини синовдан ўтказади.
“Агар миссия муваффақиятли якунланса, келаси йили биз яна иккита учувчисиз миссияни амалга оширамиз. Ва барча синовлар якунлангач, Бош вазир Нарендра Моди эълон қилган асосий бошқариладиган “Гаганьян” миссияси 2027 йилнинг март ойида ишга туширилади”, деди ИСРО раҳбари.
2018 йил август ойида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди биринчи марта ўз мамлакати орбитага ўзининг биринчи миллий коинот экипажини юборишини расман эълон қилган эди. Унинг тўрт нафар аъзоси аллақачон Россиянинг Юлдузли шаҳарчасида малака оширган ва ҳозир Ҳиндистонда ўқишни давом эттирмоқда. Лойиҳанинг номи Гаганьян (санскритча “гагана” – само) “самовий кема” деган маънони англатади, деб хабар беради report.az.









