Тадбирда Миллий мудофаа коллежи раҳбарияти, мазкур ҳарбий таълим муассасасида таҳсил олаётган 25 дан ортиқ хорижий давлатнинг 120 дан зиёд вакиллари иштирок этди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳаётининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳаларида эришилаётган салмоқли натижалар ҳақида ранг-баранг маълумотлар тақдим этилди, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимиз ҳақида сўзлаб берилди. Ўзбек миллий либослари ва таомлари, бошқа кўргазмали материаллар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Тақдимот якунида Ўзбекистон тарихи, маданий-маърифий мероси объектлари, машҳур сайёҳлик манзиллари, турли соҳалардаги ислоҳотлар ва эркин саноат ҳудудлари ҳақида ҳикоя қилувчи видеолавҳалар намойиш этилди, деб хабар беради “Дунё” АА.