Ҳиндистонда бўрилар ҳужуми оқибатида ўн нафар бола ҳалок бўлди

    Ҳиндистон шимолида бўрилар тўдаси қишлоқ аҳолисини даҳшатга солмоқда.

    Йиртқичлар кечалари баланд шакарқамиш чакалакзорларидан чиқиб, болаларга ҳужум қилмоқда.

    Бунинг оқибатида Уттар-Прадеш штатида камида 10 нафар бола ҳалок бўлди, деди ўрмон расмийлари. Мутахассисларнинг таъкидлашича, одамлар ва ёввойи ҳайвонлар ўртасидаги бундай ҳолат иқлим инқирози ва ёввойи табиатга етказилаётган зарар туфайли кучайган.

    100 га яқин қишлоқ ҳудудида бўрилар кезиб юради. Маҳаллий аҳолининг йиртқичларнинг бемалол кириб келиши мумкин бўлган томлари сомонли, эшиксиз уйларда тунаётгани вазиятни оғирлаштирмоқда.

    Биринчи ҳужум 18 март куни қайд этилди. Шундан сўнг уч ойлик сукунат кузатилди. 17 июль куни яна бир бола ҳужумга учради.

    Ўрмон хўжалиги ходимлари ҳужум қилаётган бўрилар сони олтита эканлигини аниқлашди. Уларнинг тўрттаси ушланди, аммо иккитаси озодликда қолмоқда.

    Бўриларнинг ҳужумлари иқлим ўзгариши билан боғлиқ. Кучли ёғингарчилик туфайли маҳаллий Гхаггар дарёси тошиб кетган. Оқибатда йиртқичлар одатдаги яшаш жойларини тарк этишди. Улар одатдаги ўлжаларини йўқотиб, одамларнинг яшаш жойларига чуқур кириб боришди.

    Мутахассисларнинг қайд этишича, бундай ҳужумлар одатий ҳол эмас. Ҳиндистонда бўрилар ҳужуми билан боғлиқ фақат учта ҳолат маълум. Уларнинг барчаси 1997 йилдан 1999 йилгача Уттар-Прадешда содир бўлган.

    Аммо келажакда бу яна такрорланиши мумкин. Ҳиндистонда ўсиб бораётган аҳоли ёввойи табиатга тобора кўпроқ зарар етказмоқда, одамлар ва ҳайвонлар тўқнашуви эҳтимоли ортиб бормоқда, деб хабар беради mir24.tv.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates