Ҳиндистонда кўчки қурбонлари сони 23 нафарга етди

    Ҳиндистоннинг шарқий қисмидаги Ғарбий Бенгалия штатида кучли ёмғир ёғиши туфайли юзага келган кўчки оқибатида машҳур сайёҳлик маскани Даржилингда камида 23 киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда PTI ахборот агентлиги хабар бермоқда.

    “Ҳозирда қурбонлар сони 23 кишини ташкил этмоқда”, деди агентликка табиий офатларга қарши курашиш миллий маркази вакили. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор.

    Маҳаллий маъмуриятнинг ҳисоб-китобларига кўра, кучли ёмғир минтақада сўнгги ўн йилликдаги энг кучли кўчкилардан бирига сабаб бўлган. Бўроннинг шиддатлилиги кўплаб қишлоқларга зарар етказди, асосий йўлларни тўсиб қўйди. Воқеа жойида қутқарув хизматлари ишламоқда. Бир неча киши вайроналар остидан қутқариб олинган.

    Расмийлар Даржилингдаги қурбонлар орасида сайёҳлар ҳам бўлиши мумкинлигини инкор этмаяпти. Штат маркази Колката ва Ҳиндистоннинг бошқа шаҳарларидан минглаб сайёҳлар Дурга-Пужа фестивали учун ушбу сайёҳлик масканига келишмоқда. Қутқарувчилар жабрланган ҳудудлардан сайёҳларни хавфсиз эвакуация қилиш чораларини кўрмоқда.

    Метеорологлар яқин кунларда Ғарбий Бенгалиянинг тоғли ҳудудларида яна кўчки ва сув тошқини хавфи юқорилигидан огоҳлантирмоқда. Расмийлар аҳоли ва сайёҳларга жабрланган ҳудудларга саёҳат қилмаслик ва эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилмоқда, деб хабар берди report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates