Бу ҳақда The Hindu газетаси хабар бермоқда.
Ғарбий Махараштра штатининг Сундхудург туманидаги ёдгорликнинг очилиши 2023 йил декабрида Бош вазир Нарендра Моди иштирокида бўлиб ўтганди.
Нашр маълумотларига кўра, Шиважининг 10 метрлик ҳайкалини ифодаловчи ёдгорлик очилишидан саккиз ой ўтиб, душанба куни қулаб тушди, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Қурилиш ишлари давомида сифатсиз конструкциялар ва материаллардан фойдаланилган, деб ёзади газета.
Маҳаллий ҳокимият органлари аввалроқ об-ҳаво шароити таъсирида ва сифатсиз қурилиш ишлари оқибатида қулаш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган мутахассислар фикрига эътибор бермаган, деб хабар беради report.az.