Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида олтин тангаларни кредит ёки дебет пластик карталари орқали харид қилиш мумкин бўлган биринчи банкомат ишга туширилди.
Банкомат Goldsikka хусусий компаниясига тегишли бўлиб, у Ҳиндистонда яна 3 мингта шундай машиналарни ишлаб чиқариш ва ўрнатиш ҳамда халқаро бозорларни янада кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Уларни 0,5 дан 100 граммгача бўлган ҳажмда сотиб олиш мумкин. Олтин нархи реал вақт режимида банкомат экранида акс эттирилган ва Лондон фонд биржасидаги котировкаларга қараб ўзгариб туради.
Банкомат видеокамера, овозли сигнал ва тезкор полиция чақируви функцияси билан жиҳозланган ва хакерлик ҳужумидан ҳимояланган. Ишга туширилган куни 20 киши банкомат хизматидан фойдаланган.