Тошкентдан Ҳиндистоннинг Гоа штатига парвозлар йўлга қўйилади

    Авиақатнов 27 октябрдан бошланиши кутилмоқда. Парвозлар ҳафтада 2 марта – якшанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади.

    Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси ва "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки мамлакатнинг 100 яқин етакчи сайёҳлик агентликлари вакиллари иштирок этди.

    Тақдимот маросимида мамлакатимизда сўнгги йилларда ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли ва изчил ислоҳотларнинг натижалари, жумладан, туризм тармоғида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, соҳа инфратузилмасини такомиллаштириш, халқаро ва маҳаллий сайёҳлар учун жозибадор муҳит яратиш, хизмат турлари сифатини юксалтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳақида сўзлаб берилди.

    Сайёҳликнинг Ўзбекистонга хос бўлган турлари, хусусан, оилавий тантаналар ўтказиш, ёшлар, экология, спорт, тоғ ва тиббиёт, кулинария ва оилавий туризм йўналишларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Иштирокчилар Тошкент-Гоа-Тошкент янги ҳаво қатновининг йўлга қўйилаётгани ўзаро туристик алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши ҳақида якдил фикр билдирди. Парвозлар ҳафтанинг якшанба ва чоршанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

    Бугунги кунда Тошкентдан Деҳли ва Мумбай шаҳарларига "Uzbekistan Airways" ва "IndiGo" компаниялари томонидан ҳафтасига 16 та парвоз бажарилмоқда. Миллий авиаташувчининг янги йўналишни ўзлаштириши натижасида авиарейслар сони 18 тага етади. Ўзбекистонни Ҳиндистоннинг йирик шаҳарлари билан ҳаво қатнови орқали боғлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

    Ҳиндистон сайёҳлик индустрияси вакиллари тақдимот маросимида мамлакатимиз туризм салоҳияти ва маданияти, хусусан, оилавий тантаналар ва кулинария туризми, қишки ва тоғ туризми, MICE-туризм, бошқа кўплаб мавзулардаги саволларига жавоб олди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates