Ҳиндистонда поезднинг кўмир ортилган 25 вагони рельсдан чиқиб кетди

    Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида кўмир ташувчи юк поездининг 25 та вагони рельсдан чиқиб кетди.

    Бу ҳақда Ҳиндистон темир йўллари Агра ҳудудий бошқармаси менежери Теж Пракаш Агарвал маълум қилди.

    “Ражастхандаги Суратгарх электр станциясига кўмир олиб кетаётган поезднинг 25 вагони ҳалокатга учради”, деди Агарвал. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч қурбон бўлмади.

    Уттар-Прадеш штатидаги учта темир йўл линиясида ҳаракат тўхтатилди. Ҳодиса жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, деб хабар беради tass.ru.

    Темир йўл вакилининг сўзларига кўра, қўпорувчилик қилишга уриниш истисно қилинди.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates