“Ҳиндистон Одиша қирғоқлари яқинидаги Абдул Калам оролидан узоқ масофага учувчи гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказиб, катта маррага эришди”, деди мудофаа вазири.
Сингх буни тарихий воқеа деб атади ва Ҳиндистон энди ўзини илғор ва муҳим технологияларга эга давлатлардан бири деб билишини қўшимча қилди. Шунингдек, у мамлакат Мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти, унинг қуролли кучлари ва саноатини муваффақиятли синовлар билан табриклади, деб хабар беради lenta.ru.