Ҳиндистонда Ўзбекистон туризм ва ҳунармандчилик салоҳияти намойиш этиляпти

    Туризм 8 феврал 2023 1616

    Ҳиндистоннинг Харяна штатида «Surajkund International Crafts Mela» 36-Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтяпти.

    Мазкур фестивалда ҳунарманд, қўшиқчи ва созандалардан ташкил топган Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этяпти ва мамлакатимизнинг туризм салоҳияти, бой ҳунармандчилиги ва маданиятини тарғиб қиляпти.

    Таъкидлаш керакки, фестивалда Ўзбекистон павильонига маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар томонидан катта қизиқиш билдириляпти. Ўзбекистон давлат филармонияси раққосалари ижросидаги «Лазги» ашула ва рақс ансамбли ҳам хорижлик туристларни бефарқ қолдирмади, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    Қайд этиш жоизки, фестивалда ҳар йили Ҳиндистоннинг барча минтақалари ва дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатлари вакиллари, шунингдек, 1,5 миллиондан ортиқ сайёҳлар ва маҳаллий фуқаролар иштирок этади. Мазкур тадбир ҳунармандчилик соҳасидаги дунёдаги энг йирик фестиваль-ярмаркалардан бири саналади.

    Фестиваль жорий йил 20 февралига қадар давом этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates