Пойтахтимизда “Лаззатли Ўзбекистон” фестивали бўлиб ўтди

    Пойтахтимизнинг “Наврўз” боғида 20-22 сентябрь кунлари ташкил этилган “Лаззатли Ўзбекистон” халқаро гастрономик фестивал якунланди.

    Фестиваль Туризм қўмитаси, вилоят ҳокимликлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ошпазлари уюшмаси ва бошқалар кўмагида ўтказилди.

    Фестивалда гастрономик туризм, туризм турларининг ичидаги энг асосий ва йирик ўзига хос туризм йўналишларидан бири ҳамда ҳар бир туристик объект ва маршрутнинг ажралмас қисми эканлиги эътироф этилди.

    Шунингдек, гастротуризм халқларнинг тарих ва маданиятини тушунишида муҳим ўринга эга эканлиги, бугунги кунда ташкил этилиб келинаётган гастрономик кўчалари ҳамда гастрономик туризм объектлари хорижий ва маҳаллий сайёҳлар вақтларини мароқли ўтказишга ёрдам бераётганлиги таъкидланди.

    Фестиваль ўзбек ошхонасини ва миллий бренд таомларини жаҳон миқёсида тарғиб қилишга хизмат қилди. У Ўзбекистоннинг ноёб пазандачилик анъаналарини намойиш этди, миллий ошхонанинг бойлиги ва турлилигини ошкор қилди, шунингдек, мамлакатни муҳим гастрономик йўналиш сифатида мустаҳкамлади.

    3 кун давомида мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган тажрибали ошпазлар томонидан турли таомлар тайёрланди. Тадбирда маҳаллий усталардан ташқари хорижлик мутахассислар ҳам иштирок этиб, маҳорат сабоқлари ўтказдилар.

    Фестиваль иштирокчилари “Гастрономик туризмни ривожланишига қўшган катта ҳиссаси учун”, “Миллий таомларни сақланиб қолинишига қўшган ҳиссаси учун”, “Меҳнатсеварлиги ва миллий анъаналарга содиқлиги учун”, “Энг зўр безатилган кўргазма стенди учун” ва бошқа номинациялар бўйича сертификатлар билан тақдирланди.

    Гастрономик байрамни ташкил этишда фаол иштирок этганликлари учун Россия, Озарбайжон, Туркия, Швейцария ва бошқа давлатлардан келган 20 дан ортиқ хорижий мутахассисларга, Қорақалпоғистон Республикасидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, шунингдек, Туризм қўмитаси ва “Наврўз” боғининг маъмуриятига махсус эсдалик совғалари тақдим этилди.

    Меҳмонларга бой маданий дастур ҳам таклиф этилди. Турли ансамбллар ўзларининг чиқишларини намойиш этдилар ва барча меҳмонлар энг мазали ўзбек миллий таомларидан татиб кўриш имконига эга бўлдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates