Ҳиндистонда Ўзбекистоннинг туризм қишлоқлари ва маҳаллалари алоҳида эътироф этилди

    Туризм 24 март 2023 1881

    Жорий йил 17–18 март кунлари Ҳиндистоннинг Варанаси шаҳрида (Уттар-Прадеш, Ҳиндистон) ШҲТга аъзо давлатлар туризм маъмуриятлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

    Йиғилишда миллий туризм тармоқларининг бугунги ҳолати кўриб чиқилди. Шунингдек, янги туристик йўналишлар яратиш, логистика имкониятларини такомиллаштириш ва ШҲТ мамлакатлари ўртасида сайёҳлик оқимини тиклаш чора-тадбирлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

    Иштирокчилар Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти юқори эканлигини эътироф этди. Хусусан, юртимизнинг ўзига хос турмуш тарзи ва бой маданияти, туристик қишлоқлар, туризм маҳаллалари ва кўчалари, бетакрор ҳунармандчиликка эга бўлган чекка қишлоқларда барқарор туризмни ривожлантириш бўйича тажрибасига алоҳида эътибор қаратди.

    Таъкидлаш лозимки, учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида 2023 йилда туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича қўшма тадбирлар режаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ШҲТнинг Самарқанд саммитида илгари сурилган «ШҲТ маконида туризмни ривожлантириш йили»га оид Тадбирлар режаси тасдиқланди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Варанаси шаҳрининг «ШҲТнинг маданий ва сайёҳлик пойтахти» деб эълон қилинишига бағишланган маданий тадбирларда ҳам қатнашди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates