баннер
1 мар 2025
03:39

    Ҳиндистондаги диний фестивалда етти киши ҳаётдан кўз юмди

    Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида 29 январь куни Кумбха-мела диний фестивалида юз берган тиқилинч оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ киши жароҳатланди.

    Hindustan Times газетасининг полицияга таяниб хабар беришича, ҳодиса яқинда фестивал вақтида тиқилинч юз бериб, 40 нафар диндорнинг ўлимига сабаб бўлган жойдан тахминан 3 километр узоқликда содир бўлди. Нашрнинг қайд этишича, ушбу фожиа ортидан штат ҳокимияти органлари иккинчи тиқилинч ва қурбонлар ҳақида сукут сақлашган.

    Кумбха-мела фестивали Ҳиндистон шимолида ҳар 12 йилда бир марта ўтказилади. 13 январдан бери 110 миллиондан ортиқ зиёратчилар фестивалда иштирок этиб, Ганг дарёсида чўмилишди. Атиги 45 кун ичида фестивалга 450 миллион киши, жумладан 1,5 миллион хорижлик ташриф буюриши кутилмоқда, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech