Ҳиндистоннинг Ойдаги Прагьян ускунаси билан алоқа узилди

    Прагьян август ойида Ойга қўнгач, икки ҳафта давомида маълумотлар ва тасвирларни йиғди. Деярли 15 куни давом этадиган Ой кечасининг бошланиши билан Прагьян “уйқу режимига” ўтказилди.

    22 сентябрь куни Қуёш чиққач, модуллар Ой ускунасининг аккумуляторлари қайта қувватланганидан сўнг фаол режимга қайтиши кутилган эди.

    Аммо Ойда тун пайтида қаттиқ совуқ бўлгани туфайли батареяларга зарар етган бўлиши мумкин. Шу сабабли Прагьян билан алоқа узилиб қолди.

    Бироқ, ISPRO алоқани тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришни режалаштирмоқда.

    Россиянинг худди шу ҳудудга ўзининг Луна 25 шаттлини қўндиришга уриниши муваффақияцизликка учрагач, Ҳиндистон Ойнинг жанубий қутби яқинига коинот кемасини қўндирган биринчи давлатга айланган эди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates