Ҳиндистоннинг “The Economic Times” газетаси муҳарририга “Олтин қалам” топширилди

    Дипанжан Рой Чаудҳурига танлов статуэткаси, дипломи ҳамда пул мукофоти тантанали равишда топширилди.

    Жорий йилда ўтказилган “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловда “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” номинацияси бўйича 2-ўринни қўлга киритган Ҳиндистоннинг “The Economic Times” газетасининг дипломатик муҳаррири Дипанжан Рой Чаудҳурига танлов статуэткаси, дипломи ҳамда пул мукофоти тантанали равишда топширилди.

    Деҳлида бўлиб ўтган топшириш маросимида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов, “Янги Ўзбекистон” ва “Правда востока” газеталари бош муҳаррири Салим Дониёров ва бошқалар иштирок этди.

    Тадбирда Холмурод Салимов сўзга чиқиб, бу йилги “Олтин қалам” XVIII танловида 40 дан ортиқ мамлакатдан 100 нафарга яқин журналист қатнашгани, ушбу нуфузли танлов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида демократик амойиллар асосида янада очиқ ва шаффоф ташкил этилгани, унга маҳаллий ва хорижий журналистларнинг қизиқиши ошиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

    Чет эл ОАВ вакиллари танловга тақдим этган ижодий ишларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самаралари, хусусан, бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда эришилган ютуқлар, аҳоли учун яратилаётган қулайликлар, юртимизнинг туризм салоҳияти маҳорат билан очиб берилгани айтиб ўтилди. Икки мамлакат оммавий ахборот воситалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашишни таъминлаш каби масалалар хусусида сўз юритилди.

    – “Олтин қалам” XVIII танловида иштирок этганимдан, Ўзбекистон ҳақидаги мақолаларим танловда юқори баҳоланганидан мамнунман. Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритиш менга ҳамиша завқ бағишлайди, – дейди Дипанжан Рой Чаудҳури. – Ҳар бир ижодкорга эришган ютуғи илҳом беради. Мен бундан кейин ҳам мамлакатингиз ҳақида турли мавзуларда материаллар тайёрлаб, уларни янада кенг аудиторияга тақдим этишни режалаштирганман.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates