Ҳоким ёрдамчилари Хитойда амалиёт ўтайди

    Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда «Chongqing» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

    Унга кўра, юртимиз маҳаллаларидаги 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари «Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш» мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади.

    Мазкур лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари шу йилнинг куз ойларида Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.

    Мазкур амалиётни ўташ билан боғлиқ харажатлар «Чонгқинг» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.