Ҳокимликка тегишли автомашинанинг рақамини ечиб олиб, тармоққа жойлаган ходим ишдан олинди

    Ижтимоий тармоқда ПАА 267 давлат рақам белгисини автомобиль салонида номаълум шахс (йўловчи) қўлида ушлаган ҳолда ҳаракатлангани акс этган видео жойлаштирилган.

    Қайд этилишича, ушбу давлат рақам белгиси Андижон вилояти ҳокимига хизмат қилувчи Прадо русумли транспорт воситасига тегишли.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 5-қисмига кўра, давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш БҲМнинг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Ҳолатга Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Муслимбек Иброҳимов расмий изоҳ берди.

    Унга кўра, лавҳа олдинги йилларда тасвирга олинган. Раҳбарият вакили машинада бўлган тақдирда, бу каби ҳолатларга йўл қўйилмаслигини барча бирдек тушуна олади. Бу каби ҳолат бирор ходимнинг иш вазифасига нисбатан масъулиятсиз қарашидан юзага келиши мумкин.

    Шу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ўша вақтни ўзида ходимларга тегишли тартибда огоҳлантириш берилган ва бундай ҳолатларга йўл қўйган бир нафар ходим вазифасидан озод қилинган, дейилади изоҳда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates