Ҳусайн Бойқародан қолган "хазина" қаерда сақланмоқда?

    Ўзи форсий ва туркий тилларида ғазал битиш иқтидорига эга бўлса-да, асосан туркийда "Ҳусайний" тахаллуси билан ижод этган.

    Хуросон ҳукмдори, Темурийлар сулоласи вакили Ҳусайн Бойқаро мамлакатни 37 йилга яқин бошқарган.

    Ҳусайн Бойқаро деганда кўз олдимизда Алишер Навоий билан бир замонда яшаган, маишатга берилган, набираси Мўмин Мирзонинг ўлимига сабабчи бўлган ҳукмдор гавдаланади.

    Лекин Ҳусайн Бойқаро маърифатпарвар ҳукмдор бўлган. У эски ўзбек тили тақдирига бефарқ эмас эди, унинг ривожи учун қатор чора-тадбирларни амалга оширган. Ўзи форсий ва туркий тилларида ғазал битиш иқтидорига эга бўлсада, асосан туркийда “Ҳусайний” тахаллуси билан ижод этган.

    Ҳусайн Бойқарога тегишли девоннинг кўплаб нусхалари бизгача етиб келган. Унинг қаламига мансуб “Девони Ҳусайний”нинг қадимий нусхаларидан бири айни пайтда Россия Фанлар академиясининг Санкт-Петербург шаҳридаги Шарқ қўлёзмалари институтида сақланмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates