Қизил денгизда Яманнинг ҳусий исёнчилари нефть хомаёшси бор иккита танкерга ҳужум қилди: Панама байроғи остидаги, Греция томонидан бошқариладиган MV Blue Lagoon I ва Саудия Арабистони байроғи остидаги, Греция томонидан бошқариладиган MV Amjad.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.
Баёнотда, ҳужум оқибатида ҳар икки танкернинг ҳам зарар кўрганлиги маълум қилинди. CENTCOM маълумотларига кўра, MV Amjad танкерида тахминан икки миллион баррель нефть бор. Бу 21 август куни ҳусийлар томонидан ҳужумга учраган Грецияга тегишли MV Delta Sounion танкерининг юкидан икки баробар кўп, деб хабар беради dw.com.