Ичан қалъадан сўнгги хонлик даврига оид оқова сув қудуғи аниқланди

    Ичан қалъа музей қўриқхонаси ҳудудидаги ер остидан ўтган оқова сув тармоғи (канализация) қувурларини таъмирлаш вақтида сўнгги хонлик даврига оид (ХIХ аср) бўлган оқова сув қудуғи аниқланди.

    Қудуқ музей қўриқхона ҳудудининг марказида, Матпанобой мадрасасининг шимолий-шарқий бурчагида жойлашган. Қудуқнинг диаметри 190 см бўлиб, чуқурлиги сақланиб қолган жойигача 195 смни ташкил қилади.

    Қудуқ пастдан юқорига томон торайиб юқори қисми гумбазсимон кўринишда ёпиб қўйилган. Қудуқнинг энг юқори қисмида ғарб томондан ичи яшил тусдаги бўёқ билан сирланган сопол қувурлар тармоғи келиб уланган. Қудуқ деворлари анча яхши сақланган. Қудуқ учун ишлатилган ғиштлар 30х30х5 см ҳажмга эга.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates