Кириб келишларини, уларнинг формалари, кўксиларидаги қатор медалларни кўриб бироз ҳаяжонландим.
Аммо меҳмонлар келиб жойлашгани ва ўз нутқларини бошлаганидан кейин ҳаяжоним тарқаб кетди. Университет ректори профессор Ш. Шарипов улар билан очиқ, эркин мулоқот бўлишини маълум қилди. Полковник, фан доктори, профессор Абдуғаффор Сатторов Ҳамидович конференция иштирокчиларига «Унутилмас хотиралар» китобини совға қилиб, мустақилликка эришган илк дамларимиз ҳақида биз билмаган жуда кўп маълумотларни айтиб берди.
Сўз генерал майор Сайфулло Асадов Асадовичга берилди. У йиғилганлар билан ўз фикрларини бўлишди. Ибн Холдуннинг китобларини ўқишни маслаҳат берди. Айниқса, педагогика университети илмнинг маркази эканини, илм шу ердан тарқалишини таъкидлаб ўтди.
Учрашув Жиззах вилояти бўйлаб давом этди. Хуллас, ушбу учрашув менда ёрқин хотира сифатида муҳрланди.
X.Odiljonova,
ЖДПУ стажёр ўқитувчиси