Ичмаган одамда мастлик ҳолати аниқланди

    Канадалик 50 ёшли фуқарога кам учрайдиган касаллик ташхиси қўйилди.

    Аёл спиртли ичимлик ичмаса ҳам, бошқалар эътиборида доимо маст ҳолатда юргандек туюлади. Текширувлар натижасида бунинг сабаби ичак микроблари эканлиги маълум бўлди.

    Бемор икки йил давомида етти марта тез ёрдам бўлимига ётқизилган. У иш ёки уй ишларини бажаришга тўсқинлик қиладиган ҳаддан ташқари уйқучанлик ва иштаҳани йўқлигидан шикоят қилди. Унинг нутқи хиралашган, қонида алкоголь миқдори ошгани аниқланган.

    Шифокорлар аёлга алкоголли мастлик ташхисини қўйишди. Бироқ, у умуман спиртли ичимлик истеъмол қилмаслигини айтди. Унинг сўзларини оила аъзолари ҳам тасдиқлашди.

    Текширувлардан сўнг аёлга “авто-пиво синдроми” ташхиси қўйилган. Бундай ҳолатда, ичакдаги қўзиқоринлар ферментация орқали спиртли ичимликларни ишлаб чиқаради.

    Диетолог беморга кам углеводли парҳезни тавсия қилди. Бундан ташқари, унга антифунгал дориларнинг бир ойлик курси буюрилган. Натижада симптомлар йўқолди, аммо аёл углеводларни ўз диетасига қайта киритишга уриниб кўрганида, ҳолат қайтарилди.

    “Aвтобиоз синдроми беморлар ва уларнинг яқинлари учун жиддий ижтимоий, ҳуқуқий ва тиббий оқибатларга олиб келади”, деб таъкидлайди олимлар.

    Тиббиёт амалиётида бу каби кам сонли ҳолатлар маълум. Илгари худди шундай ташхис бельгиялик эркакка ҳам қўйилган эди. У ҳайдовчи бўлиб ишлаган ва маст ҳолда машина бошқаргани учун ҳибсга олинган.

    Бироқ, шифокорлар унга пиво ишлаб чиқариш синдроми ташхисини қўйгани учун Бельгия суди уни айбсиз деб топди. Ушбу касалликда одам танаси спиртли ичимликларни ўзи ишлаб чиқаради.

    Эркакни кўрикдан ўтказган уч нафар тиббиёт мутахассиси унинг ушбу касалликка чалинганини тасдиқлади.

    Зеро, ҳаёт қизиқ қисмат, турли синовларга тўла. Инсон бошига нима иш келишини олдиндан била олмайди. Баъзи одамлар илк кўрганига ишониб тезкорлик билан хулоса қилишади. Бу хаётда нафас олиб, яшар экансиз, асло эрта хулоса қилишга шошилманг.

    Зулхумор Акбарова


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates