ИИБ фуқароларни огоҳликка чақирди

    ИИБ Телеграмда тарқалаётган вирусли ҳавола/иловалардан огоҳлантирди.

    Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ маълум қилди.

    Қайд этилишича, Телеграмда (Прокуратура Тартиби) номли аккаунтдан сизга ёзишса блокланг, у сизга қандайдир ҳавола/илова юборади.

    Билмасдан босиб/кириб қўйсангиз пластик картангиздаги барча пулларингизни ечиб олишади ва Телеграм аккаунтингиздан фирибгарлар бошқарувига ўтади.

    Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз. Агар сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 ишонч рақамларига мурожаат қилинг, — дейилади хабарда.